Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон одам боласи вафот этса, унинг амаллари кесилади. Фақат уч нарсадан: садақаи жориядан, манфаатланадиган илмдан ва унинг ҳақига дуо қилиб турадиган солиҳ фарзанддан кесилмайди», дедилар». Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий
|