Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

СУЮРҒОЛЛАР

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ансорийларни уларга Баҳрайндан ер бўлиб бериш учун чақирдилар.
Бас, улар:
«Эй Аллоҳнинг Расули, агар бундоқ қиладиган бўлсангиз, қурайшлик биродарларимизга ҳам, худди шунга ўхшаш нарса ёзиб беринг», дейишди.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ундоқ нарсага имконлари йўқ эди. Шунинг учун:
«Албатта, мендан кейин қизғончилик кўрурсизлар. Бас, менга мулоқот бўлгунча сабр қилинг­лар», дедилар».
Имом Бухорий ривоят қилган.

Воил розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унга Ҳазарамавтдан суюрғол ер ажратиб берганлар ва у билан бирга ўша ерни ажратиб бериш учун Муовияни юборганлар».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган ва саҳиҳ, дейилган.

Амр ибн Ҳурайс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга Мадинадан камон билан чизиб ҳовли-жой ўрни кўрсатиб бердилар ва: «Зиёда қилурман, зиёда қилурман», дедилар».

 Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Билол ибн Ҳорис ал-Музанийга Қабалнинг конларини ажратиб бердилар. Ана ўша конлардан бугунгача закотдан бошқа нарса олинмайди.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам унга:
«Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Бу Муҳаммад Расулуллоҳ Билол ибн Ҳорис ал-Музанийга берган нарсадир. Унга Қабалнинг конларини берди; тепаликларини ва пастликларини, Қудс(тоғи)нинг зироатга яроқли жойларини берди. Мусулмоннинг ҳақи бўлган (жой)ни бермади», деб ёзиб бердилар».
Икковини Абу Довуд ривоят қилган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио