Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

УМР БЎЙИЧАГА ВА ЎЛГУНЧАГА БЕРИШ

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Умро»­да уни кимга ҳиба қилинган бўлса, ўшанинг мулки, деб ҳукм қилдилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қай бир одам бошқа бировга умрбодликка бир нарса берса, у ўшаники ва унинг орқасидан қолувчиники бўлади. Бас, у буни сенга ва сенинг ортингдан қоладиганларга, модомики, сиздан бир киши қолса ҳам, бердим, деганидир. Бас, у кимга берилган бўлса, ўшаники бўлади. Албатта, у ўз соҳибига қайтмас. Чунки у берги шаклида берди. Унга мерос воқе бўлди», дедилар».
Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рухсат берган «умро», бу сенга ва сенинг ортингдан қоладиганларга, дейилганидир. Аммо бу сенга ҳаётинг давомида, деса, у нарса ўз эгасига қайтади».
Зуҳрий шундоқ фатво берар эди».
Муслим ва Абу Довуд ривоят қилишган.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ансорийлардан ўғли унга бир боғни берган аёл вафот этиб, ўша ўғил мен унга умрбодга берган эдим, деганида, унинг ака-укалари эса ҳаммамиз баробармиз деганларида, у (боғ) ҳаётида ҳам, мамотида ҳам уникидир, деб ҳукм чиқардилар.
«Унга буни мен садақа қилган эдим», деди ўғил.
«Бундоқ қилиш (қайтиш) сенга тўғри келмайди», дедилар у Зот.
Абу Довуд ва Аҳмад ривоят қилишган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио