Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

МАНИҲА

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қани, бир аҳли байтга соғиб ичишга эрталаб бир исс (катта идиш), кечқурун бир исс сут берадиган соғин туя берадиган одам борми?! Албатта, унинг ажри улуғ бўлур», дедилар».
Муслим ривоят қилган.

 Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Эрталаб бир идиш, кечқурун бир идиш сут берадиган сутли туя ёки сутли қўй қандоқ ҳам яхши маниҳа!» дедилар».
Бухорий ривоят қилган.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бир одам йўлда боратуриб қаттиқ чанқади. Бир қудуқ топиб, тушиб сув ичди. Сўнгра чиқиб қараса, бир ит чанқоқдан тили осилиб, тупроқ емоқда. Ҳалиги одам бу ит ҳам менга ўхшаб чанқабди, деди-да, қудуққа тушиб махсисига сув тўлдириб чиқиб, итга тутди. Бас, Аллоҳ уни тақдирлади ва мағфират қилди», дедилар.
«Эй Аллоҳнинг Расули, бизга ҳайвонларда ҳам ажр борми?» дейишди.
«Ҳар бир ҳўл жигари бор нарсада ажр бордир!» дедилар».
Бухорий, Муслим.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио