Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ЕР, ДАРАХТ ЭКИШ ВА ЗИРОАТ

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким эгаси бўлмаган ерни обод қилса, у ҳақлидир», дедилар. Урва:
«Умар розияллоҳу анҳу ўз халифалигида шунга ҳукм қилган», деди.
Бухорий, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган.
Бошқа бир ривоятда:
«Ким ўлик ерни тирилтирса, у ўшаникидир. Золимнинг у ерга экишга ҳақи йўқдир», дейилган.

Саъб ибн Жассома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Фақат Аллоҳ учун ва Унинг Расули учунгина қўриқхона бўлиши мумкин», дедилар.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Нақийъни қўриқхона қилдилар. Умар эса ас-Сарафни ва ар-Рабазани қўриқхона қилди».
Бухорий ва Абу Довуд ривоят қилишган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон одамлар йўл хусусида талашиб қолсалар етти аршин бўлиши ҳақида ҳукм чиқардилар».
Бухорий, Муслим ва Термизий ривоят қилишган.
Термизий лафзида:
«Қачон йўл тўғрисида талашиб қолсангиз уни етти аршин қилингиз», дейилган.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қайси бир мусулмон бир кўчат экса ёки бирор зироат қилса, ундан қушми, инсонми, ҳайвонми еса, албатта, унинг учун бундан садақа ҳосил бўлур», дедилар».
Бухорий, Муслим ва Термизий ривоят қилишган.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қайси бир мусулмон бирор экин экса-ю, ундан ейилса, албатта, унинг учун садақа бўлади. Ўғирлангани ҳам унинг учун садақа бўлади. Йиртқичлар егани ҳам, албатта, унинг учун садақа бўлади. Қушлар егани ҳам, албатта, унинг учун садақа. Ўша экиндан бирортаси манфаат олса, албатта, унинг учун садақадир», дедилар».
Бошқа бир ривоятда:
«Мусулмон киши бир экин экса-ю, ўшандан инсонми, қушми, жонворми еса, албатта, қиёмат кунигача унинг учун садақа бўлиб туради», де­йилган.
Муслим ривоят қилган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио