Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

БИРОВГА ЎТКАЗИШ ВА КАФИЛЛИК

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бойнинг (зиммасидаги ҳақни) бермай юриши зулмдир. Қачон бирингиз бойнинг ортидан эргаштирилса, эргашсин», дедилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир одам ўзидан ўн динор қарздор одамга эргашиб, Аллоҳга қасамки, қарзингни узмагунингча ёки бир кафил келтирмагунингча сендан ажрамайман, деди. Бас, ўша(динор)ларга Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам кафил бўлдилар. Сўнг у ваъда қилгани миқдорида олиб келди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бу тиллони қаердан олдинг?» дедилар.
«Кондан», деди.
«Бизнинг унда ҳожатимиз йўқ. Унинг яхшилиги йўқ», дедилар ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари унинг қарзини узиб қўйдилар».
Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.

Термизий ва Абу Довуднинг ривоятида:
«Орият адо этиладиган нарсадир, зомин (ҳақни) тўловчидир ва қарз узиладир», дейилган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио