Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ҲОСИЛНИНГ БАЪЗИСИ УЧУН ШЕРИКЧИЛИК ЗИРОАТИ БИЛАН ШУҒУЛЛАНИШ

Рофеъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Биз Мадина аҳли ичида энг экинзори кўп кишилар эдик. Биздан биримиз ерини кирага берса:
«Бу қитъа меники, буниси сеники», дер эди.
Кўпинча буниси бир нарса чиқарса, униси бир нарса чиқармай қолар эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларни бундан наҳйи қилдилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Насаий.

Амр ибн Дийнор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Ибн Умарнинг биз шерик билан зироатчилик қилишда ҳеч гап йўқ, деб билар эдик, токи Рофеъ ибн Ходийжнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ундан наҳйи қилганлар, деганини эшитиб, бу гапни Товусга зикр қилдим. Бас, у менга уларнинг ичида энг яхши биладигани, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ундан наҳйи қилганлари йўқ. Лекин: «Сиздан бирингизни ерини бериб тургани у (ер) учун маълум харож олганидан кўра яхшироқ», деганлар», деди».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий.

Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳу:
«Аллоҳ Рофеъ ибн Ходийжни мағфират қилсин, Аллоҳга қасамки, мен бу ҳадисни ундан кўра яхши биламан. Гап бундоқ бўлган эди. Ансорийлардан икки киши урушиб Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келишганда, у Зот:
«Ҳолингиз шу бўладиган бўлса, зироат ерларингизни кирага берманглар, дедилар. Рофеъ, зироат ерларингизни кирага берманглар, деганларини эшитган, холос», деди».
Абу Довуд ва Насаий ривоят қилишган.

Ибн Умар розияллоҳу анҳу Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг, Абу Бакр, Умар, Усмон розияллоҳу анҳумнинг даврлари ва Муовия амирлигининг бошида зироат ерларини кирага берар эдилар. Рофеънинг ҳадисини эшитганларидан кейин Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бу (масала)да янги нарса киритган бўлишларидан қўрқиб, мазкур ишни тарк қилди».
Бухорий, Муслим.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу:
«Албатта, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шерикчилик зироатчиликни ҳаром қилмаганлар. Лекин баъзилари баъзиларига меҳр кўрсатсинлар, деган мақсадда:
«Кимнинг ери бўлса, ўзи эксин ёки биродарига бериб турсин, агар бош тортадиган бўлса ерини тутиб турсин», деганлар», деди».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий.

Абу Жаъфар розияллоҳу анҳу:
«Мадинада муҳожирлардан учдан бир ёки тўртдан бирга зироатчиликда шериклик қилмаган аҳли байт йўқ. Али ибн Толиб, Саъд ибн Молик, Абдуллоҳ ибн Масъуд, Умар ибн Абдулазиз, Қосим, Урва, Оли Абу Бакр, Оли Умар, Оли Али ва Ибн Сирин розияллоҳу ан­ҳумлар ҳам зироатчиликда шериклик қилишган», деди».
Бухорий ривоят қилган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио