Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

КИМ ЎЗ МОЛИНИ КАСОДГА УЧРАГАН КИШИ ҲУЗУРИДА ТОПСА, ЎЗИ ҲАҚЛИДИР

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким айни ўз молини касодга учраган инсон ҳузурида топса, у ўша молга бошқалардан кўра ҳақлидир», дедилар».
Бешовлари ривоят қилишди.
Абу Довуднинг ривоятида:
«Агар унга ўша (мол)нинг баҳосидан бирор нарса берган бўлса, қолганига у ҳақдорларнинг олдингисидир. Ва қайси бир одам ўлса-ю, унинг ҳузурида бошқа одамнинг матоҳи айни ҳолида бўлса, ундан бирор нарсани адо этганми, йўқми бари бир у ҳақдорларнинг олдингисидир», де­йилган.

Самура розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким айни молини бир киши ҳузурида топса, у энг ҳақлидир. Сотиб олган ўзига сотувчидан кутади. Яъни, харидор сотувчидан (ҳақини) қайтариб олади», дедилар».
Абу Довуд ва Насаий ривоят қилишган.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Биздан бир киши ўзининг вафотидан кейин ғуломининг озод бўлишини эълон қилди. Бас, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Буни мендан ким сотиб олади?!» дедилар. Уни Нуъайм ибн Абдуллоҳ сотиб олди. У зот баҳосини олиб, у(эгаси)га бердилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио