Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ҚАРЗ ҲАҚИДА

Абу Рофеъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кишидан ёш туяни қарзга олдилар. Кейин у зотга садақа туяларидан туя келди ва менга ҳалиги одамнинг ёш туясининг қарзини ўташни амр қилдилар. Мен:
«У(туя)лар ичида яхшиси – рубоъийсидан бош­қасини топмадим», дедим. У зот:
«Уни анга бер. Одамларнинг яхшиси қарзини гўзал ўтовчисидир», дедилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий.

Абдуллоҳ ибн Абу Робийа розияллоҳу ан­ҳу­дан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам мендан қирқ минг қарз олдилар. Кейин у зотга мол келганида уни менга қайтариб бердилар. Ва:
«Аллоҳ молингга ва аҳлингга барака берсин. Албатта, қарзнинг мукофоти мақтов ва адо этишдир», дедилар».
Насаий ривоят қилган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Ким одамларнинг молларини (қарзга) олиб, уни адо этишни ирода қилса, Аллоҳ ундан (ёрдами ила) адо этади. Ким йўқ қилишни ният қилиб олса, Аллоҳ уни йўқ қилади», дедилар».
Имом Бухорий ривоят қилган.

Муғийра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, Аллоҳ сизларга оналарга оқ бўлишни, қизларни тирик кўмишни, (ҳуқуқларни) ман қилишни, бер-бер, дейишни ҳаром қилди. Ва яна сизларга қийлу қолни, кўп саволни ва молни зое қилишни ёмон кўрди», дедилар».
Бухорий, Муслим.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бойнинг (зиммасидаги ҳақни) бермай юриши зулмдир», дедилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий.

Бухорий, Аҳмад ва Насаий қилган ривоятда:
«Топганнинг бўйин товлаши унинг обрўсини (тўкишни) ва уқубатини ҳалол қилади», дейилган».

1735. Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қи-линади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳнинг наздида Аллоҳ наҳйи қилган кабийра гуноҳлардан кейинги энг оғир гуноҳ бир кишининг зиммасидаги қарзини узишга нарса қолдирмай ўлиб, у Зотга рўбарў бўлишидир», дедилар».
Абу Довуд ривоят қилган.
Шарҳ: Бировдан олган қарзини узмасдан ёки уни узишга имкон қолдирмасдан ўлиб кетишидан оғир нарса йўқлигини баён қилиш учун бу сўзлардан ортиқ ифода топилмаса керак.

Насаий қилган ривоятда:
«Менинг жоним қўлида бўлган зот ила қасамки, агар бир киши Аллоҳнинг йўлида қатл қилинса, сўнг тирилтирилса, яна қатл қилинса ва тирилтирилса, сўнг яна қатл қилинса-ю, унинг зиммасида қарзи бўлса, қарзи адо этилмагунча жаннатга кирмас», дейилган.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам зиммасида қарзи бўла туриб ўлган одамга жаноза намози ўқимас эдилар. Бир маййитни олиб келинди. Бас, у Зот:
«Унинг зиммасида қарз борми?» дедилар.
«Ҳа, икки динор», дейишди.
«Соҳибингизга ўзингиз жаноза ўқинг», дедилар.
«Ўша иккови менинг зиммамга, эй Аллоҳнинг Расули», деди Абу Қатода. Шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам у(маййит)га жаноза ўқидилар. Аллоҳ ўз Расулига Фатҳ ато қилганидан кейин:
«Мен ҳар бир мўмин учун унинг ўзидан ҳам яқинман. Ким қарз қолдирса, уни адо этиш менинг зиммамда. Ким мол тарк қилса, меросхўрларига», дедилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Отам Уҳуд куни шаҳид бўлди. Зиммасида қарзи бор эди. Ҳақдорлар ўз ҳақларини шиддат-ла талаб қилдилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бориб, бу ҳақда гаплашдим. Бас, у зот улардан боғимнинг хурмосини олиб, отамдаги ҳақларини ҳалол қилишларини сўрадилар. Улар бош тортдилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эрта билан олдингга борамиз, дедилар. Кейин тонг отганда бизнинг олдимизга келдилар, хурмо дарахтларини айланиб кўрдилар ва уларнинг мевасига барака тилаб дуо қилдилар. Мен уларни тердим. Қарзларимни адо этдим. Уларнинг мевасидан ўзимизга ҳам қолди».
Бухорий ва Абу Довуд ривоят қилишди.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио