Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ОРИЯТ ВА УНИНГ ЗОМИНЛИГИ

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Мадинада қўрқинч вужудга келди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Тал­ҳадан Мандуб деб аталадиган отини ориятга олдилар. Қайтиб келиб:
«Ҳеч нарса кўрмадик, у(от)ни денгиздек билдик», дедилар».

 Айман розияллоҳу анҳо:
«Оишанинг олдига кирсам, баҳоси беш дирҳамлик қитр кўйлак кийиб олган экан. Бас, у:
«Менинг чўримга назар сол! У буни уйда ки­йишдан кеккаяди-я! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вақтларида менинг шундай кўйлагим бор эди. Мадинада қай бир аёл зийнатланадиган бўлса, менга одам юбориб уни ориятга олиб турар эди», деб айтди».
Икковини Имом Бухорий ривоят қилган.

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, Аллоҳ ҳар бир ҳақ эгасига ҳақини бергандир. Ворисга васият йўқдир. Аёл эрининг рухсатисиз бирор нарсани нафақа қилмас», дедилар.
«Эй Аллоҳнинг Расули, таомни ҳамми?» дейилди.
«У молларингизнинг афзалидир», дедилар. Сўнгра:
«Орият адо этилур. Минҳа қайтарилур. Қарз узилур. Зомин бўлган, тўловчидир», дедилар».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган ва саҳиҳ дейилган.

Самура розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бир нарсани олган қўлга уни қайтармоғи вожибдир», дедилар. Сўнгра Ҳасан унутиб:
«У омонатчингдир, унинг зиммасида зомин бўлишлик йўқ», деди».
Сунан эгалари ривоят қилишган.

Сафвон ибн Яъло розияллоҳу анҳудан, у отасидан ривоят қилади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга:
«Қачон сенга менинг элчиларим келсалар ўттизта совут ва ўттизта туя бергин», дедилар.
«Эй Аллоҳнинг Расули, зоминлиги бор ориятми ёки адо қилинадиган ориятми?» дедим.
«Йўқ! Адо қилинадиган», дедилар».
Абу Довуд ва Насаий ривоят қилишган.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг баъзи аёллари ҳузурида эдилар. Мўминларнинг оналаридан бирлари ўз ходимларидан бир идишга таом солиб юбордилар. Бас, у(аёл) идишни қўли билан уриб синдирди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам идишнинг икки бўлагини бир-бирига қўшиб жамлаб, унга таомни йиға бошладилар ва «онангиз рашк қилди, енглар», дедилар.
Улар то у(аёл)нинг идиши келгунча едилар. У зот енглар, деб, хизматчини ҳам, идишни ҳам тутиб турдилар. Токи, улар (таом емоқдан) фориғ бўлганларида бутун идишни хизматчига бердилар».
Бухорий, Абу Довуд, Термизий, Насаий. Ушбу лафз Абу Довудники.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио