Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

СУЛҲ

Амр ибн Авф ал-Музаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сулҳ мусулмонлар орасида жоиздир. Магар ҳаромни ҳалол қилган ёки ҳалолни ҳаром қилган, мустасно. Мусулмонлар шартлари устидан чиқурлар. Магар ҳалолни ҳаром қилган ёки ҳаромни ҳалол қилган шарт, мустасно», дедилар».
Термизий, Абу Довуд ва Бухорий ривоят қилган.

Каъб ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«У киши Ибн Абу Ҳадраддан қарзини беришни масжидда талаб қилди. Бас, икковларининг овозлари кўтарилди. Ҳаттоки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам уйлари ичида туриб эшитдилар. Кейин икковлари томон чиқдилар, ҳужраларининг пардасини очиб туриб:
«Эй Каъб!» деб нидо қилдилар.
«Лаббай, эй Аллоҳнинг Расули», деди у.
«Қарздан бунчасини қўй», деб ярмига ишора қилдилар.
«Батаҳқиқ, шундоқ қилдим, эй Аллоҳнинг Расули», деди.
«Тур. Қарзни адо эт», дедилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд ва Насаий ривоят қилишган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио