Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ШАРИКАТ ВА ВАКОЛАТ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ таоло Мен икки шерикнинг, модомики, уларнинг бири ўз соҳибига хиёнат қилмаса, учинчисидирман. Бас, қачон унга хиёнат қилса, ораларидан чиқурман», дейдир», дедилар».
Абу Довуд саҳиҳ санад билан ривоят қилган.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Хайбарни яҳудийларга унда ишлаб, зироатчилик қилишлари учун бердилар. У ердан чиқадиган нарсанинг ярми уларга бўладиган бўлди».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий.

 Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу:
«Мен, Аммор ва Саъд Бадр куни насибасида шерик бўлдик. Саъд иккита асир келтирди. Мен билан Аммор ҳеч нарса келтирмадик».
Абу Довуд ва Насаий ривоят қилган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мени Рамазон закотини муҳофаза қилишга вакил қилдилар», деди».

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кишини Хайбарга вакил этиб тайинладилар. Бас, у яхши хурмо келтирди.
«Хайбарнинг ҳамма хурмоси шундоқми?» деб сўрадилар.
«Биз бундан бир соъини икки соъга ва икки соъини уч соъга оламиз», деди вакил.
«Ундоқ қилма! Ёмонини дирҳамга сотиб, дир­ҳамга яхшисини сотиб ол», дедилар у Зот».

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам менга қурбонлик қилинган туяларнинг терилари ва устига ёпиладиган нарсаларни садақа қилишни амр қилдилар».
Учовини Имом Бухорий ривоят қилган.

Жобир розияллоҳу анҳу:
«Хайбарга чиқмоқчи бўлиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига бордим ва у зотга салом бердим. Сўнгра:
«Мен Хайбарга чиқмоқчиман», дедим.
«Қачон вакилимнинг олдига борсанг, ундан ўн беш васақ олгин. Агар сендан белги сўрайдиган бўлса, қўлингни бўғизига қўйгин», дедилар», деди».
Абу Довуд ва Дора Қутний ривоят қилишган.

Урва ал-Бориқий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишига қурбонлик ёки қўй олиш учун бир динор бердилар. У киши унга иккита қўй олди. Бирини бир динорга сотиб, у зотнинг ҳузурларига бир қўй ва бир динорни олиб келди. У зот унинг савдоси баракали бўлишини сўраб дуо қилдилар. Бас, тупроқ сотиб олса ҳам фойда кўрадиган бўлиб қолди».
Абу Довуд, Термизий ва Бухорий ривоят қилишган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио