Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ажр оладиган нарсангизнинг энг ҳақлиси Аллоҳ таолонинг китобидир», дедилар». Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий.
Ибн Сирин, Ато, Иброҳим ва Ҳасан розияллоҳу анҳумлар даллолнинг ажри ҳеч нарса эмас, деб билганлар.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу: «Ушбу кийимни бунчага сот, ортгани ўзингники, деса ҳеч гап йўқ», деди».
Ибн Сирин: «Қачон, ушбуни мана бу нархга сот, сўнг қолган фойда ўзингга ёки сен билан менинг орамизда, деса, ҳеч гап йўқ», деди». Учовини Имом Бухорий ривоят қилган.
|