Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Омонатли хазиначи ўзига амр қилинган нарсани сидқидилдан адо этиб турса, икки садақа берувчининг бири бўлади», дедилар».
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва Абу Бакр Бани Дийиллик йўлни яхши билувчи бир кишини йўл бошловчи қилиб ижарага олдилар. У Қурайш кофирлари динида эди. Икковлари унга уловларини юки билан бериб, уч кечадан кейин Савр ғори олдида учрашишга ваъдалашдилар. У учинчи кеча тонгида икковлари ҳузурларига уловлари ва юкларини олиб келди ва соҳил йўлидан олиб кетди». Икковини Имом Бухорий ривоят қилган.
|