Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ШУФЪА

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар бир тақсимланмаган нарсада шуфъага ҳукм қилдилар. Бас, қачон чегаралар воқе бўлса ва йўллар очилса, шуфъа йўқдир».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий.
Муслимнинг лафзида:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тақсимланмаган ҳар бир шериклик нарсада: уй ёки боғга ўхшаш, шуфъага ҳукм қилдилар. Унга шеригининг изнини олгунча сотиш ҳалол бўлмайди. Агар хоҳласа, олади, хоҳласа, тарк қилади. Бас, қачонки ундан изн сўрамай сотса, у ўша нарсага ҳақли бўлади», дейилган.

Абу Рофеъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:
«Қўшни яқинлиги сабабидан ҳақлироқдир» деяётганларини эшитдим».
Бухорий, Абу Довуд, Термизий, Насаий.
Насафийнинг лафзида:
«Бир одам келиб:
«Эй Аллоҳнинг Расули, еримда бировнинг шериклиги йўқ, тақсим қилиш ҳам йўқ. Магар қўшнилик бор», деди.
«Қўшни яқинлиги сабабидан ҳақлироқдир», дедилар».

Самура розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ҳовли қўшни қўшнисининг ҳовлисига ва ерига ҳақлироқдир», дедилар».

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қўшни ўз қўшнисининг шуфъасига ҳақлидир. Агар йўллари битта бўлса, у ғойиб бўлса кутиб турилади», дедилар».
Иккисини сунан эгалари ривоят қилишган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қўшни ўз қўшнисининг деворига ёғочини ўрнатишидан ман қилмас», дедилар.
Сўнгра Абу Ҳурайра:
«Не бўлдиким, мен сизни бундан юз ўгирганингизни кўрмоқдаман. Аллоҳга қамаски, мен у билан сизнинг елкаларингизга ураман», деди».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд. Аллоҳу аълам.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио