Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этганларида совутлари аҳлларига олинган йигирма соъ таом учун гаровга қўйилган эди». Термизий ривоят қилган ва саҳиҳ деган.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Улов гаровга қўйилган бўлса, минилади. Сутли ҳайвон гаровга қўйилган бўлса, сути ичилади. Миниб, ичганга нафақаси лозим бўлади», дедилар». Термизий, Бухорий ва Абу Довуд ривоят қилишган.
|