Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

НАРХИНИ КЕЙИН БЕРИШ САВДОСИ ЖОИЗ

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир яҳудийдан нархини кейин беришга таом сотиб олдилар ва темир совутни гаровга қўйдилар».
Бухорий, Муслим ва Насаий ривоят қилишган.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг устларида иккита қалин қитрий кийимлари бор эди. Қачон сафар қилиб терласалар, икковлари у зотга оғирлик қилиб қолар эди. Фалончи яҳудийга Шомдан кийим келди. Мен:
«Агар унга одам юбориб иккита кийим сотиб олсангиз яхши бўларди», дедим. У зот унга одам юбордилар. У эса:
«Ҳа, нимани кўзлаётганингни билдим. Молимни еб кетишни кўзлаяпсан, холос», деди.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ёлғон айтибди. Батаҳқиқ, у менинг Аллоҳга энг тақводор ва омонатни энг адо этувчи эканимни билади», дедилар».
Насаий ва Термизий ривоят қилишди ва саҳиҳ дейилди.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио