Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

РИБО ВА САРФ ҲАҚИДА

Абу Жуҳайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам итнинг баҳосидан, қоннинг баҳосидан, ҳол қўювчилик баҳосидан ва ҳол қўйишдан, рибо ейишдан ва беришдан наҳйи қилдилар. Ва сувратчини лаънатладилар».
Имом Бухорий ривоят қилган.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рибохўрни, унинг едирувчисини, котибини ва икки шоҳидини лаънатладилар ва улар баробардирлар», дедилар».
Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.

Молик ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Юз динорни «сарф» қилмоқчи — алмаштирмоқчи бўлдим. Бас, мени Талҳа ибн Убайдуллоҳ чақирди, икковимиз келишдик, у менга алмаштириб берадиган бўлди. Тиллони олиб қўлида айлантириб туриб, хазиначим ўрмондан келсин, деди. Буни эшитиб турган Умар:
«Аллоҳга қасамки, ундан олгунингча ажрамай тур. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Тиллога тилло (алмаштириш) рибодир. Магар, «Ма!» «Ма!» бўлса мустасно. Буғдойга буғдой рибодир. Магар, «Ма!» «Ма!» бўлса мустасно. Арпага арпа рибодир. Магар, «Ма!» «Ма!» бўлса мустасно. Хурмога хурмо рибодир. Магар, «Ма!» «Ма!» бўлса, мустасно», деганлар» деди».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий.

Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Тиллога тилло, кумушга кумуш, буғдойга буғдой, арпага арпа, хурмога хурмо, тузга туз ўхшашига-ўхшаш, тенгма-тенг, қўлма-қўл. Қачон ушбу аснофлар ихтилофли бўлса, агар қўлма-қўл бўлса, қандоқ хоҳласангиз сотаверинглар», дедилар».
Бошқа бир ривоятда:
«Бас, ким зиёда қилса ёки зиёда қилишни талаб қилса, батаҳқиқ, рибога йўл қўйибди. Уни олувчи ҳам, берувчи ҳам барибир», дейилган.
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий.
Абу Довуднинг лафзида:
«Тиллога тилло; ёмбиси ҳам, чекилгани ҳам. Кумушга кумуш; ёмбиси ҳам, чекилгани ҳам», де­йилган.

 Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўлчови билинмаган хурмо уюмини маълум ўлчовли хурмога сотишдан наҳйи қилдилар».
Муслим ва Насаий ривоят қилишган.

Абу Минҳол розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бародан «сарф» (пул алмаштириш) ҳақида сўрадим.
«Зайд ибн Арқамдан сўра, у яхшироқ билади», деди. Зайддан сўрасам:
«Бародан сўра, у яхшироқ билади», деди.
Сўнгра икковлари:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кумушни тиллога қарзга сотишни наҳйи қилганлар», дейишди».
Муслим ва Бухорий ривоят қилишган.
Бухорийнинг лафзида:
«Агар қўлма-қўл бўлса, ҳеч гап эмас. Аммо насия бўлса, бўлмайди», дейилган.

Ибн Умар розияллоҳу анҳу:
«Бақийъда туя сотар эдим. Динорларга сотиб, ўрнига кумуш олар эдим. Кумушга сотиб, ўрнига динорлар олар эдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига борсам Ҳафсанинг уйидан чиқиб келаётган эканлар. Бас, у зотдан ҳалиги масалани сўрадим.
«Қиймати билан бўлса, ҳеч нарса эмас», дедилар».
Сунан эгалари ривоят қилишган.
Абу Довуднинг лафзида:
«Ўша куннинг нархида, иккингиз ажрашмай туриб, ораларингизда бир иш бўлиб турса, ҳеч гап эмас», дейилган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио