Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ШАРТЛАРНИ ЁЗИШ ВА САВДОДАГИ ИХТИЁР

Абдул Мажид ибн Ваҳб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Менга ал-Аддаау ибн Холид розияллоҳу анҳу:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга ёздириб берган мактубларини сенга ўқиб берайми?» деди.
«Ҳа», дедим. У бир мактуб чиқарди, унда:
«Ушбу ал-Аддаау ибн Холид ибн Ҳавзата Муҳаммад Расулуллоҳдан сотиб олган нарса: Ундан бир қул (ёки чўри) сотиб олди. Беморлиги йўқ, ғоиласи йўқ, хубси йўқ. Мусулмоннинг мусулмонга сотгани», (деб ёзилган эди).
Термизий ва Бухорий ривоят қилишган.
Бухорий: «Ғоила — зино, ўғрилик ва қочиб кетиш»­ жумласини зиёда қилган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мусулмонлар шартларида турурлар», дедилар».
Абу Довуд, Термизий ва Ҳоким ривоят қилишган.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«У киши Барийра келиб ўз аҳли билан келишган мукотабага ёрдам сўраганда уни сотиб олмоқчи бўлдилар. Улар эса «вало» ўзларига бўлишини талаб қилиб бош тортишди. Буни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам эшитиб қолдилар ва:
«Уни сотиб олавер ва уларга «вало»ни шарт қилиб қўй, чунки у озод қилганнинг ҳақидир», дедилар.
Бас, Оиша шундоқ қилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамлар ичида туриб, Аллоҳга ҳамду сано айтдилар ва:
«Аммо баъду: «Кишиларга нима бўлдики, Аллоҳнинг Китобида йўқ шартларни шарт қилиб қўядилар?! Аллоҳнинг китобида йўқ ҳар бир шарт ботилдир! Агар юзта шарт бўлса ҳам! Аллоҳнинг ҳукми ҳақлидир! Аллоҳнинг шарти ишончлидир! Албатта, «вало» озод қилганнинг ҳаққидир!» дедилар».

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«У киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга туя сотди ва аҳлига етиб олгунича миниб туришни шарт қилиб қўйди».
Иккаласини Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий.

Ҳаким ибн Ҳизом розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сотувчи ва олувчи, модомики айрилиб кетмасалар ихтиёрлари ўзлари биландир. Агар улар рост гапириб, очиқ-ойдин баён қилсалар, икковларига ҳам савдоларида барака бўлади. Агар ёлғон гапирсалар ва беркитсалар, савдоларининг баракаси ўчирилади», дедилар».

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Ҳар бир сотувчи ва харидор орасида токи улар ажрашмагунларича савдо (ҳукми) лозим бўлмас. Магар ихтиёр савдоси мустасно, дедилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачон икки киши савдолашса, уларнинг ҳар бири, токи ажраб кетмагунларича, бирга турганларида ихтиёри ўзи билан бўлади. Магар улардан бири бошқасига ихтиёр берган бўлса ва ана ўша асосида савдо қилишган бўлса, батаҳқиқ, савдо вожиб бўлади», дедилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Икки томон ўзаро рози бўлмасдан туриб зинҳор ажралмасинлар», дедилар».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио