Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

СОТИЛАДИГАН НАРСА ШАРТЛАРИ ҲАҚИДА

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«У киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг фатҳ йили, Маккада:
«Албатта, Аллоҳ ва Унинг Расули ароқни, ўлимтикни, чўчқани ва санамларни сотишни ҳаром қилдилар», деганларини эшитган экан. Шунда:
«Эй Аллоҳнинг Расули, ўлимтик ёғининг хабарини беринг-чи?! Чунки у билан кемалар мойланади, терилар юмшатилади ва у билан одамлар чироқ ёқадилар», дейилди.
«Йўқ! У ҳаромдир», дедилар.
Шундан сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ яҳудларни ҳалок қилсин. Аллоҳ уларга ўлимтикнинг ёғини ҳаром қилди. Улар бўлса, уни эритиб олдилар. Сўнгра сотиб, баҳосини едилар», дедилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий.
Бошқа бир ривоятда:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам итнинг баҳосидан, зинонинг маҳридан ва фолбиннинг топганидан наҳйи қилдилар», дейилган.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам итнинг ва мушукнинг баҳосидан наҳйи қилдилар».
Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хамр­(ароқ)да ўн(киши)ни лаънатладилар: уни сиқувчисини, сиқишни буюрганни, ичувчисини, ҳаммолини, кўтартириб юрувчисини, қуйиб берувчисини, сотувчисини, баҳосини еювчисини, сотиб олувчисини ва сотдирувчисини».
Термизий ва Абу Довуд ривоят қилишган.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким таом сотиб олса, то уни тўлиқ олмагунча сотмасин», дедилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий.

Имом Муслим ва  ИмомТермизий:
«Ибн Аббос: Ҳамма нарсани таом каби, деб ҳисоблайман, деди» жумласини зиёда қилганлар.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Вазн Макка аҳлининг вазнидир. Ўлчов Мадина аҳлининг ўлчовидир», дедилар».
Абу Довуд, Насаий ва Ибн Ҳиббон ривоят қилишган.

Миқдом ибн Маъдикараб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Таомларингизни ўлчанглар, сизга унда барака киритилур», дедилар».
Имом Бухорий ривоят қилган.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўлчов ва тарозу соҳибларига:
«Албатта, сизлар ўзингиздан олдин ўтган умматларнинг ҳалокатига сабаб бўлган икки нарсани эгалладингиз», дедилар».
Термизий ривоят қилган ва саҳиҳ деган.

Сувайд ибн Қайс розияллоҳу анҳу қуйидагиларни айтадилар:
«Мен Махрама ал-Абдий билан бирга Ҳажардан кийим келтирдим. Бас, уни Маккага келтирдик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олдимизга юриб келдилар ва шалворларни баҳолашдилар. Биз у Зотга сотдик. Шу ерда ажрга нарсаларни тортадиган одам бор эди. У Зот унга:
«Торт ва оғирроқ қил», дедилар».
Сунан эгалари ривоят қилишган.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам эркак ҳайвоннинг урчитиши учун ҳақ олишдан наҳйи қилдилар».
Бухорий, Абу Довуд, Термизий, Насаий.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тош отиш савдосидан ва ғафлат савдосидан қайтардилар».
Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ таоло Мен қиёмат куни уч тоифанинг хусуматчиси бўлурман: Мен билан (аҳд) бериб, кейин алдаган одамнинг, ҳурни сотиб баҳосини еган одамнинг ва одам ишлатиб ҳақини бермаган одамнинг», дедилар».
Имом Бухорий ривоят қилган.

Фазола ибн Убайд розияллоҳу анҳу:
«Хайбар куни ўн икки динорга бир мунчоқ сотиб олдим. Унда тилло ва тош мунчоқ бор эди. Мен уни тарқатиб юборсам, унда ўн икки динордан кўп нарса топдим ва буни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга зикр қилган эдим:
«Тарқатиб кўрилмагунича сотилмайди», дедилар».
Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио