Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким сути (елинида) тўпланган совлиқ сотиб олса, у одам уни соққанидан кейин икки назардан бирини танлайди: хоҳласа уни олиб қолади, хоҳласа уни бир соъ хурмо билан қайтариб беради. Буғдой эмас», дедилар». Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинган: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Харож зоминлик туфайлидир», дедилар».
Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон сотувчи ва харидор ихтилоф қилишса ва ораларида ҳужжат бўлмаса, мол эгасининг гапи гап ёки савдони бузадилар», дедилар». Иккаласини сунан эгалари ривоят қилишган.
|