Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

МАДИНАНИ МАСКАН ТУТИШГА ТАРҒИБ

Суфён ибн Абу Зуҳайр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Яман фатҳ қилинур. Қавмлар унга шошилурлар. Аҳллари ва ўзига итоат қиладиганлари ила унга кўчурлар. ҳолбуки, Мадина улар учун яхшидир. Агар улар билсалар.
Шом фатҳ қилинур. Қавмлар унга шошилурлар. Аҳллари ва ўзига итоат қиладиганлари ила унга кўчурлар. ҳолбуки, Мадина улар учун яхшидир. Агар улар билсалар.
Ироқ фатҳ қилинур. Қавмлар унга шошилурлар. Аҳллари ва ўзига итоат қиладиганлари ила унга кўчурлар. ҳолбуки, Мадина улар учун яхшидир. Агар улар билсалар», дедилар».
Бухорий, Муслим ва Насаий ривоят қилишган.

 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Барча яхшиликларига қарамай, Мадинани тарк қилурлар. Унга ўлмагудек таом излаган ҳайвону қушлар келур. Энг охири ҳашр қилинадиган кимса, музайналик икки чўпондир. Улар Мадинани ирода қилиб келур. Қўйларини ҳайдарлар. Бас, улар уни кимсасиз ҳолда топарлар. Токи Санийятул Вадоъга етганларида юзлари тубан йиқилурлар», дедилар».
Бухорий, Муслим.

 Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Одамларга бир замон келур. Унда киши амакиваччасини ва яқинларини: «Фароғатга келинглар! Фароғатга келинглар!» деб чақирур. ҳолбуки, Мадина улар учун яхшидир. Агар улар билсалар. Жоним қўлида бўлган Зот ила қасамки, улардан бирортаси ундан безиб чиққан бўлса, албатта, Аллоҳ унинг ўрнига у ерга ундан яхшини киритади. Огоҳ бўлинглар! Албатта, Мадина худди босқон каби ифлосни чиқариб туради. Токи Мадина ўз ёмонларини худди босқон темирнинг зангини кўчирганидек кўчирмагунича қиёмат қоим бўлмас», дедилар».
Имом Муслим ривоят қилган.

 Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«У кишининг озод қилган чўриси келиб:
«Мен учун замон шиддатлашди. Мен Ироққа чиқмоқчиман», деди.
«Маҳшар ери Шомга борсанг бўлмайдими?! Сабр қил, эси йўқ! Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Ким унинг (Мадинанинг) шиддатига ва қийинчилигига сабр қилса, қиёмат куни мен унга гувоҳ ёки шафоатчи бўлурман», деганларини эшитганман», деди у».
Имом Термизий ва Имом Муслим ривоят қилишган.

Бошқа ривоятда:
«Умматимдан бирортаси Мадинанинг қийинчилиги ва шиддатига сабр қилса, албатта, қиёмат куни мен унга шафоатчи бўлурман», дейилган.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким Мадинада ўлишга қодир бўлса, унда ўлсин. Албатта, мен ким унда ўлса, уни шафоат қиламан», дедилар».

Жарир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ менга ваҳий қилиб: «Ушбу учтадан: Мадина, Баҳрайн ва Қиннисрийндан қай бирига тушсанг, у сен учун ҳижрат диёрингдир», деди», дедилар».
Бухорий, Муслим ва Термизий ривоят қилган.

Умар розияллоҳу анҳу:
«Эй Аллоҳим! Мени Ўз йўлингда бўладиган шаҳидлик ила ризқлантиргин ва ўлимимни Расулинг соллаллоҳу алайҳи васалламнинг юртларида қилгин», деди.
Имом Бухорий ривоят қилган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио