Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

НАБИЙ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАССАЛОМНИНГ ҚАБРЛАРИНИ ЗИЁРАТ ҚИЛИШ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким менга салом берса, албатта, Аллоҳ менга руҳимни қайтаради ва мен унга алик оламан», дедилар».
Абу Довуд ва Байҳақий ривоят қилишган.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Уйларингизни қабрлар қилиб қўйманг. Менинг қабримни ийдгоҳ қилиб олманг. Менга саловот айтинг, албатта, қаерда бўлсангиз ҳам, сизнинг саловотингиз менга етади», дедилар».
Абу Довуд ривоят қилган.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қи-линади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким қабримни зиёрат қилса, унга шафоатим вожиб бўлади», дедилар».

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким мени Мадинада, савоб умидида зиёрат қилса, қиёмат куни менинг ёнимда бўлади ва мен унга шафоатчи бўлурман», дедилар».
Бошқа ривоятда:
«Ким мени ўлимимдан кейин зиёрат қилса, худди тириклигимда зиёрат қилгандек бўлади», де­йилган.
Учовини Қози Иёз ривоят қилган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио