Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

НАБИЙ АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ МАДИНАГА ВА УНИНГ АҲЛИГА ДУОЛАРИ ҲАҚИДА

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Эй Аллоҳим! Бизга худди Маккага бўлган муҳаббатимиз каби ёки ундан ҳам шиддатлироқ қилиб Мадинани маҳбуб қилгин.
Эй Аллоҳим! Бизнинг соъимизни ва муддимизни баракали қилгин. Уни (Мадинани) биз учун сиҳҳат маскани қилгин. Унинг иситмасини Жуҳфага кўчиргин», дедилар».
У (Оиша) айтди: «Биз Мадинага келганимизда у ер Аллоҳнинг энг вабоси кўп ери эди. Батҳон (водийси) суви ўзгариб оқарди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага келганларида Абу Бакр ва Билол қаттиқ иситма бўлдилар. Абу Бакрни иситма тутганда:
«ҳар бир киши ўз аҳлида тонг оттирур
ҳолбуки ўлим унга кавуш ипидин яқиндур».
Билол бўлса, иситма уни қўйворганда овозини кўтариб:
«Кошки билсам, яна бир кеча ётурманми
Бу водийда, атрофимда изхир ва жалил ила?
Бирор кун Мажинна сувларидан ўтурманми?
Ёки кўринурми менга Шома ва Тофийл ила?» дер эди».
Бухорий, Муслим.

 Имом Муслимнинг лафзида:
«Биз Мадинага келганимизда унинг вабоси кўп эди. Абу Бакр ва Билол бемор бўлдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам асҳобларининг бемор бўлганларини кўриб:
«Эй Аллоҳим! Бизга Мадинани худди Маккани маҳбуб қилганинг каби ёки ундан ҳам шиддатлироқ қилиб маҳбуб қилгин. Уни биз учун сиҳҳат маскани қилгин. Бизга унинг соъини ва муддини баракали қилгин. Унинг иситмасини Жуҳфага кўчиргин», дедилар», дейилган.

Бошқа бир ривоятда:
«Эй Аллоҳим! Мадинада Маккага берган баракангдан икки ҳисса кўп қилгин», дейилган.

Имом Муслимнинг ривоятида:
«Эй Аллоҳим! Бизга шаҳримизни баракали қилгин. Эй Аллоҳим! Бизга соъимизни баракали қилгин. Эй Аллоҳим! Бизга муддимизни баракали қилгин. Эй Аллоҳим! Бир барака ила икки барака қилгин», дейилган.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон сафардан келиб, Мадинага назарлари тушса, уловларини тезлатар ва агар бирор ҳайвон минган бўлсалар, унга бўлган муҳаббатларидан ҳалиги ҳайвонни қистар эдилар».
Имом Бухорий ривоят қилган.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Уҳудга назар солдилар ва: «Албатта, Уҳуд бизга муҳаббат қилган ва биз унга муҳаббат қилган тоғдир», дедилар».
Бухорий, Муслим.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио