Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ичиш учун замзам тутдим. У зот уни тик турган ҳолларида ичдилар». Осим айтди: «Икрима у зот ўша куни туянинг устида эдилар», деб қасам ичди. Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилишган.
Имом Муслимнинг лафзида: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам замзамдан челакда тик турган ҳолларида ичдилар», дейилган.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «У киши ўзлари билан замзам сувини кўтариб оларди ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ундан кўтариб олишлари ҳақида хабар берарди». Имом Термизий ривоят қилган ва саҳиҳ деган.
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Замзам суви нима учун ичилса, шунинг учундир», дедилар». Ибн Можа, Аҳмад ва Ибн Ҳиббон ривоят қилишган.
|