Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фатҳ йили Маккага бошларида дубулға билан кирдилар. У зот уни ечган чоғларида бир киши келиб: «Ибн Хотал Каъбанинг пўшишига осилиб турибди», деди. «Уни қатл қилинглар!» дедилар». Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий.
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккага бошларида қора салла ила эҳромсиз кирдилар». Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий..
|