Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ҲОЖИГА СУВ БЕРИШ ФАЗЛИ

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам мешкобчиларнинг олдига келиб, сув сўрадилар. Аббос:
«Эй Фазл! Онангнинг олдига бориб, унинг ҳузуридан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга шароб келтир», деди.
«Менга сув бер», дедилар.
«Эй Аллоҳнинг Расули! Улар унинг ичига қўлларини солдилар», деди.
«Менга сув бер», дедилар.
У зот ундан ичдилар. Сўнг Замзамга келдилар. Улар ундан сув берар ва қудуқдан сув тортар эдилар.
У зот:
«Ишлайверинглар! Албатта, сизлар солиҳ амалдасизлар. Агар мағлуб бўлишинглар бўлмаганида мен ҳам тушиб мана бунга арқонни қўяр эдим», деб бўйинларига ишора қилдилар».
Имом Бухорий ривоят қилган.

 Ибн Аббос Каъбанинг ёнида ўтирган эди. Унинг олдига бир аъробий келди ва:
«Не бўлдиким, мен амакиваччаларингиз асал ва сут билан суғорганда, сизлар набийз билан суғораётганингизни кўрмоқдаман. Бу сизнинг ҳожатингиз борлиги учунми ёки бахиллигингизданми?!» деди.
Шунда Ибн Аббос:
«Аллоҳга ҳамд бўлсин! Бизнинг ҳожатимиз ҳам, бахиллигимиз ҳам йўқ. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уловларига миниб келдилар. Орқаларида Усома бор эди. У зот сув сўрадилар. Биз у зотга бир идишда набийз бердик. У зот ичдилар ва ортганини Усомага бердилар ҳамда: «Яхши қилдингиз, гўзал қилдингиз, шундоқ қилинглар!» дедилар. Бас, биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам амр қилган нарсани ўзгартиришни истамаймиз», деди».
Муслим ва Абу Довуд ривоят қилишган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио