Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

МАККА ҲАРАМИ ФАЗЛИ ҲАҚИДА

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Хузоъаликлар Макка фатҳи йили Бани Лайсдан бир кишини улар қатл этган бир одамнинг ўчини олиш учун қатл қилдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бу ҳақда хабар қилинди. Бас, у зот уловларига миндилар ва хутба қилиб:
«Албатта, Аллоҳ Маккадан филни тутиб қолди ва унга Ўз Расулини ва мўминларни султонли қилди. Огоҳ бўлинглар! Албатта, у мендан олдин ҳеч кимга ҳалол бўлмаган ва мендан кейин ҳам зинҳор ҳеч кимга ҳалол бўлмагай. Огоҳ бўлинглар! У мен учун наҳордан бир соат ҳалол қилинди, холос. Огоҳ бўлинглар! Албатта, у бу соатимда ҳаромдир. Унинг тикони юлинмас ва дарахти кесилмас», дедилар».
Бошқа бир ривоятда:
«Ови ҳуркитилмас, тушиб қолган нарсасини, эгасини изловчидан бошқа ололмас. Кимнинг қатл қилинган ўлиги бўлса, унинг икки нарсадан хоҳлаганини қилишга ҳаққи бор. Ёки унга (дия) берилади, ёки қасос олинади», дедилар.
Шунда Яман аҳлидан бўлган Абу Шоҳ исмли бир киши туриб:
«Менга ёзиб беринг, эй Аллоҳнинг Расули!» деди.
«Абу Шоҳга ёзиб беринглар», дедилар.
Кейин Қурайшдан бир киши:
«Изхир бундан мустасно. Биз уни уйларимиз ва қабрларга қўямиз», деди.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Изхир бундан мустасно», дедилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий.

 Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Макка фатҳи куни:
«ҳижрат йўқдир. Лекин жиҳод ва ният бордир. Қачон сиздан қўзғолиш талаб қилинса, қўзғолинг. Албатта, бу юртни Аллоҳ осмонлару ерни халқ қилган куни ҳаром қилган. У қиёмат кунигача Аллоҳнинг ҳурмати ила ҳаромдир», дедилар».
Бухорий, Муслим.
Бошқа бир ривоятда:

Абу Шурайҳ ал-Адавий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«У киши Маккага аскарларни юбораётган Амр ибн Саъидга:
«Эй амир, менга изн бер. Мен сенга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Макка фатҳининг эртасига айтган гапларини айтиб берай. Уни икки қулоғим эшитган ва қалбим жо қилиб олган. Уни гапирган чоғларида икки кўзим у зотни кўрган. У зот Аллоҳга ҳамду сано айтдилар ва:
«Албатта, Маккани Аллоҳ ҳаром қилгандир. Уни одамлар ҳаром қилмаган. Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган одам учун унда қон тўкиш ҳалол эмас. Унда дарахтни кесмас. Агар бирортаси Расулуллоҳнинг унда қитол қилганларини баҳона қилиб, ўзига рухсат топса, унга Аллоҳ Ўз Расулига изн берган, сизларга изн берган эмас, денглар. Албатта, Аллоҳ менга унда наҳордан маълум соатга изн берган, холос. Бугунги кунда унинг ҳурмати худди кечаги кунгидек қайтди. Бас, шоҳид ғойибга етказсин», дедилар.
Абу Шурайҳга:
«Ўшанда Амр сенга нима деди?» дейилди.
«Мен уни сендан кўра яхши биламан, эй Абу Шурайҳ! Албатта, ҳарам осийни паноҳига олмас. Қон тўкиб қочганни ҳам. Хиёнат қилиб қочганни ҳам», деган», деди.
Бухорий, Муслим ва Термизий ривоят қилишган.

Абдуллоҳ ибн Адий ибн ҳамро розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳазварада туриб олиб:
«Аллоҳга қасамки, албатта, сен Аллоҳнинг энг яхши ерисан ва Аллоҳнинг Ўзига энг маҳбуб ерисан. Агар мен сендан чиқарилмаганимда чиқмасдим», деганларини эшитдим».

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккага:
«Сен мен учун қандоқ ҳам хушҳол ва маҳбуб юртсан. Агар қавмим мени сендан чиқармаганларида сендан бошқа ерни маскан тутмас эдим», дедилар».
Иккисини Имом Термизий ривоят қилган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио