Зуъайб Абу Қобийса розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мен билан туяларни юборар эдилар ва: «Улардан бири майиб бўлса ҳамда унинг ўлишидан хавф қилсанг, сўйиб юбор, кейин унинг кавушини қонига ботириб, ўркачининг ўнг тарафига ур, ундан сен ҳам ема, рафиқларинг ҳам емасин», дер эдилар». Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий.
|