Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

УМРАНИНГ АМАЛЛАРИ

Марвон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Ҳудайбия замонида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларидан ўн неча минги ила Мадинадан чиқдилар. Қачонки Зул-ҳулайфага етганларида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қурбонликларга белги тақдилар, ўркачини тилдилар ва умрага эҳром боғладилар».
Бухорий, Абу Довуд ва Аҳмад ривоят қилишган.

Яъла ибн Умайя розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Жаъронада турганларида у зотнинг ҳузурларига бир киши келди. У умра нияти билан эҳром боғлаган бўлиб, соч ва соқоли сариққа бўялган ва устига тўн кийиб олган эди. У:
«Эй Аллоҳнинг Расули! Мен умра учун эҳром боғладим. Ўзим, сиз кўриб тургандекман», деди.
«Устингдаги тўнни еч. Ўзингдаги сариқликни юв. ҳажингда нима қиладиган бўлсанг, умрангда ҳам шуни қил», дедилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ўз умрасида Байтни тавоф қилган, аммо Сафо билан Марва орасида саъй қилмаган одам ҳақида, у аёлига борса бўладими, деб сўралди. Шунда у киши:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам етиб келиб Байтни етти марта тавоф қилдилар, мақом ортида икки ракат намоз ўқидилар ва Сафо билан Марва орасида етти марта саъй қилдилар. Батаҳқиқ, сизларга Расулуллоҳда гўзал ўрнак бордир», деди».
Имом Бухорий ривоят қилган.

Абдуллоҳ Ибн Абу Авфо розияллоҳу анҳу айтади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам умра қилдилар. Биз ҳам у зот билан бирга умра қилдик. У зот Маккага кирган чоғларида тавоф қилдилар, биз ҳам у зот билан бирга тавоф қилдик. У зот Сафо ва Марвага бордилар, биз ҳам у зот билан бирга иккисига бордик. Биз у зотни Макка аҳлидан бирортаси отиб қўймасин, деб тўсиб турардик. Менинг бир дўстим:
«Каъбага кирдиларми?» деди.
«Йўқ», дедим.
«Хадичага нима деганларини айтиб бер», деди.
«Хадичага жаннатдаги дурдан бўлган, ичида бақириқ ҳам, чарчоқ ҳам йўқ уйнинг башоратини бер», дедилар».
Бухорий, Абу Довуд ва Насаий ривоят қилишган.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Ҳудайбия йили Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга бир туяни етти киши номидан, бир сигирни етти киши номидан сўйдик».
Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио