Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Анасдан: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам неча марта ҳаж қилганлар?» деб сўрадим. «Бир марта. Тўрт марта умра қилганлар. ҳаммаси зулқаъдада. Аммо ҳажлари ундоқ эмас. ҳудайбиядан ёки ҳудайбия замонидаги умра зулқаъдада. Ундан кейинги йилдаги умра зулқаъдада. Жаъронадан, ҳунайн ўлжаларини тақсим қилган жойларидан бўлган умра ҳам зулқаъдада. ҳажларида қилган умра», деди». Бухорий, Муслим, Абу Довуд.
|