Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

УМРАНИНГ ВАҚТИ ЙЎҚ

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Қурайш ва унинг динини тутганлар ҳаж ойларидаги умрани ер юзидаги энг катта бузуқликлардан бири деб билар эдилар. Улар муҳаррамни сафар қилар эдилар ва: «Қачонки, туянинг яраси битса, излар йўқолса, сафар ойи тугаса, умра қилувчига умра ҳалол бўлади», дер эдилар.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у зотнинг саҳобалари тўртинчи куни эрталаб ҳажга эҳром боғлаб келдилар. У зот уларга уни умра қилишни буюрдилар. У (иш) уларга катта бўлиб кўринди ва:
«Эй Аллоҳнинг Расули! ҳалолликнинг қайсиси?» дейишди.
«Ҳалолликнинг барчаси», дедилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бу умра билан ҳузурландик. Кимнинг ҳузурида қурбонлиги бўлмаса, бутунлай эҳромдан чиқсин. Бас, умра қиёмат кунигача ҳажнинг ичига кирди», дедилар».
Имом Муслим ва Имом Термизий ривоят қилишган.

 Муҳарриш ал-Каъбий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Жаъронадан кечаси умрага чиқдилар. Маккага кечаси кирдилар. Умраларини тамомлаб, ўша кечаси Жаъронада худди у ерда тунагандек тонг оттирдилар».
Сунан эгалари ривоят қилишган. Имом Термизий ҳасан, деган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио