Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

УМРА

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу:
«Албатта, у (умра) унинг (ҳажнинг) Аллоҳнинг китобидаги дугонасидир. ҳаж ва умрани батамом қилинг!» деди.

Ибн Умар розияллоҳу анҳу:
«Зиммасида ҳаж ва умра бўлмаган ҳеч ким йўқ», деди.
Иккисини Имом Бухорий ривоят қилган.
Шарҳ: ҳар бир қодир бўлган мусулмоннинг зиммасида ҳаж қилиш вазифаси бўлганидек, умра қилиш ҳам бор.

Абу Розийн ал-Уқайлий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Эй Аллоҳнинг Расули! Менинг отам қари чол. ҳажга ҳам, умрага ҳам, сафарга ҳам қодир эмас», дедим.
«Отангнинг номидан ҳаж ва умра қил», дедилар».
Сунан эгалари ривоят қилишган.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан умра ҳақида: «У вожибми?» деб сўралди.
«Йўқ. Умра қилмоғингиз афзал», дедилар».
Термизий, Аҳмад ва Байҳақийлар ривоят қилишган.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ансорлардан бўлган, Умму Синан исмли бир аёлга:
«Биз билан ҳаж қилишингдан сени нима ман қилди?» дедилар.
«Абу Фулоннинг иккита туяси бор эди. Бирида у билан ўғли ҳаж қилди. Бошқасида эса ғуломимиз суғориш ишларини олиб борарди», деди.
«Рамазондаги умра ҳажнинг ёки мен билан бўлган ҳажнинг қазосидир», дедилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий.

Имом Бухорийнинг лафзида:
«Қачон Рамазон бўлса, унда умра қилгин. Албатта, Рамазондаги умра ҳаждир», дейилган.
Олдин «Умрадан умрагача иккисининг орасидаги нарса учун каффоратдир» деган ҳадис ўтди.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Жоним қўлида бўлган зот ила қасамки, албатта, Ибн Марям Равҳадан ҳаж ёки умра учун ёхуд иккисини жамлаб эҳром боғлаб, талбия айтажак», дедилар».
Имом Муслим ривоят қилган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио