Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ТАШРИҚ КУНЛАРИ ТОШ ОТИШ

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон Мино масжиди яқинидаги тошни отсалар, еттита кичик тош отардилар. ҳар тошни отганларида такбир айтардилар. Кейин унинг олдидан ўтиб илгарилар ва қиблага қараб, икки қўлларини кўтариб дуо қилар эдилар. У зот ўша ерда узоқ турар эдилар.
Сўнгра иккинчи тош отиш жойига келардилар. Унда ҳам етти тошнинг ҳар бирини такбир ила отардилар. Кейин водийга яқин томонга чапга ўтардилар. Кейин тўхтаб, қиблага қараб, икки қўлларини кўтариб дуо қилар эдилар.
Кейин Ақобадаги тош отиш жойига келардилар. Унда ҳам етти тошнинг ҳар бирини такбир ила отардилар. Сўнгра бурилиб кетар, унинг олдида тўхтамас эдилар».
Бухорий ва Абу Довуд ривоят қилишган.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«У киши қурбонлик кунидан кейинги уч кунда тош отиш жойларига боришда ҳам, қайтишда ҳам пиёда юрарди ва Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундоқ қилганлари ҳақида хабар берар эди».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.

Абу Баддоҳдан, у отаси розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам туябоқарларга тунаш масаласида қурбонлик куни тош отгандан кейин ўша кундан кейинги икки куннинг тош отишини жамлашга рухсат бердилар. Бас, улар уни икки кундан бирида отар эдилар».

Бошқа бир ривоятда:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам чўпонларга бир кун отиб, бир кун отмасликка рухсат бердилар», дейилган.
Сунан эгалари ривоят қилишган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио