Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

МИНОДАН АБТОҲГА ЮРИШ ВА У ЕРДА ТУНАБ ҚОЛИШ

Абдулазиз ибн Руфайъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Анас ибн Моликдан:
«Менга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ақлинг олган нарса ҳақида хабар бер. У зот тарвия куни пешинни қаерда ўқидилар?» деб сўрадим.
«Минода», деди.
«Минодан Маккага тушиш куни асрни қаерда ўқидилар?» дедим.
«Абтоҳда. Амирларинг нима қилса, шуни қил», деди.
Бухорий, Муслим.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам пешин, аср, шом ва хуфтонни Муҳоссабда ўқидилар ва бир оз мизғиб олдилар. Сўнгра уловга миниб, Байт­га бориб, тавоф қилдилар».
Бухорий ва Абу Довуд ривоят қилишган.

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам, Абу Бакр ва Умар Абтоҳга тушар эдилар».
Муслим ва Термизий ривоят қилишган.

Абу Рофеъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Минодан чиққанларида менга Абтоҳга тушишимни амр қилмаган эдилар. Лекин мен келиб у ерга чодир қурдим ва у зот келиб тушдилар».
Муслим ва Абу Довуд ривоят қилишган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Биз Минода турганимизда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга:
«Биз эртага, иншааллоҳ, Бани Канонанинг ёнбағрига, куфрда собит бўлишга қасам ичишган жойларига тушамиз», дедилар.
Бу ерда Қурайш ва Бани Канона бирга қасам ичиб, токи уларга Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни топширмагунларича, Бани ҳошим ва Бани Мутталиб билан қиз олиб қиз бермасликка, савдо-сотиқ қилмасликка аҳдлашган эдилар».
Бухорий, Муслим.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«София Минодан қайтиш куни ҳайз кўриб қолди ва: «Менимча, сизларни ушлаб қолсам керак», деди.
Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Жароҳат топиб, сочи қирилсин. Қурбонлик куни тавоф қилганмиди?» дедилар.
«ҳа», дейилди.
«Жўнайвер», дедилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио