Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан ҳаж қилдик. Бас, қурбонлик куни ифоза (тавофи) қилдик». Имом Бухорий ривоят қилган.
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қурбонлик куни ифоза қилдилар. Сўнг қайтиб пешинни Минода ўқидилар». Ибн Умар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашиб худди шундоқ қиларди». Бухорий, Муслим, Абу Довуд.
Имом Бухорийнинг ривоятида: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Байтни Мино кунлари зиёрат қилар эдилар», дейилган.
|