Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

СЎЙИШ КУНИ ХУТБАСИ

Рофеъ ибн Амр ал-Музаний розияллоҳу ан­ҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Минода чошгоҳ кўтарилиб қолганида, оқ-қора хачирда одамларга хутба қилаётганларини кўрдим. Али розияллоҳу анҳу у зотнинг гапларини етказиб турибди. Одамларнинг тик турганлари ҳам, ўтирганлари ҳам бор».
Абу Довуд ва Насаий ривоят қилишган.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларга қурбонлик куни хутба қилдилар. У зот:
«Эй одамлар! Бу қайси кун?» дедилар.
«ҳурматли кун», дейишди.
«Бу қайси юрт?» дедилар.
«ҳурматли юрт», дейишди.
«Бу қайси ой?» дедилар.
«ҳурматли ой», дейишди.
«Албатта, қонларингиз, молларингиз, обрўларингиз сиз учун худди шу кунингиз, шу юртингиз, шу ойингиз ҳурмати каби ҳурматлидир», деб бир неча марта такрорладилар.
Сўнг бошларини кўтариб туриб: «Эй Аллоҳим! Етказдимми?! Эй Аллоҳим! Етказдимми?!» дедилар.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу: «Аллоҳга қасамки, бу у зотнинг умматларига васиятлари эди», деди.
«Бас, ҳозир ғойибга етказсин! Мендан кейин кофирликка қайтиб баъзингиз баъзингизнинг бўйнига урманглар!» дедилар».
Бухорий, Муслим ва Аҳмад ривоят қилишган.

Бошқа бир ривоятда:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаж қилганларида қурбонлик куни тош отиладиган жойлар орасида туриб ана шуларни айтдилар ва: «Бу ҳажжул акбар кунидир», дедилар. Кейин: «Эй Аллоҳим! Шоҳид бўл!» деб қайта-қайта айтдилар. Одамлар билан видолашдилар. Улар: «Бу видолашув ҳажидир», дейишди».

 Абу Бакра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳажда хутба қилиб:
«Албатта, замон Аллоҳ осмонлару ерни халқ қилган кунидаги ҳайъатига қайтди. Бир йил ўн икки ойдир. Улардан тўртаси ҳаром ойлардир. Учтаси бирин-кетин: зулқаъда, зулҳижжа ва муҳаррам. Жумади ва шаъбон орасидаги Музарнинг ражаби ҳам», дедилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио