Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

СОЧ ОЛДИРИШ ЁКИ ҚИСҚАРТИРИШ

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қи-линади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Эй Аллоҳим! Соч олдирганларга раҳм қилгин!» дедилар.
«Қисқартирганларни ҳамми, эй Аллоҳнинг Расули!?» дейишди.
«Эй Аллоҳим! Соч олдирганларга раҳм қилгин!» дедилар.
«Қисқартирганларни ҳамми, эй Аллоҳнинг Расули!?» дейишди.
«Қисқартирганларни ҳам», дедилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тошни отиб, қурбонликларини сўйиб бўлганларидан кейин сартарошга ўнг томонларини тутдилар. У сочни олди. У зот уни Абу Толҳага бердилар. Сўнгра сартарошга чап томонларини тутдилар. У сочни олди. У зот уни Абу Толҳага бердилар ва: «Уни одамларга тақсимлаб бер», дедилар».
Бошқа бир ривоятда:
«Бас, у уни бир тола, икки толадан қилиб, одамларга улашди», дейилган.
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аёллар соч олдиришлари лозим эмас. Аёллар соч қисқартишлари лозим».
Абу Довуд, Термизий ва Дора Қутний ривоят қилишган.

 Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга:
«Тош отишдан олдин зиёрат қилдим», деди.
«ҳечқиси йўқ», дедилар.
«Сўйишдан олдин соч олдирдим», деди.
«ҳечқиси йўқ», дедилар.
«Тош отишдан олдин сўйдим», деди.
«ҳечқиси йўқ», дедилар».

Бошқа бир ривоятда:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам видолашув ҳажида Минода одамлар учун турдилар. Улар у зотдан сўрадилар. Бир киши:
«Билмасдан сўйишдан олдин соч олдирибман», деди.
«Сўявер. ҳечқиси йўқ», дедилар.
Бошқа бири келиб:
«Билмасдан тош отишдан олдин сўйибман», деди.
«Отавер. ҳечқиси йўқ», дедилар.
У зотдан ўша куни олдинга ёки кейинга сурилган нима нарса ҳақида сўралса ҳам, қилавер, ҳечқиси йўқ», дедилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио