Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

АРОФАТДАН МУЗДАЛИФАГА ЖЎНАШ ВА У ЕРДА ТУНАБ ҚОЛИШ

Урва розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Мен ўтирган эдим, Усомадан:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам видолашув ҳажида Арофатдан қайтганларида қандоқ юрган эдилар?» деб сўралди.
«У зот туяларини ўртача юргизар эдилар. Қачонки бўш жой топсалар, тезлаб ҳайдар эдилар», деди».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Насаий.

 Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«У Арофат куни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга қайтди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қаттиқ қисташ, зарба ва туянинг овозини эшитдилар. Шунда уларга қамчилари билан ишора қилиб туриб:
«Эй одамлар! Сокин бўлинглар! Яхшилик шошилиш ила бўлмас!» дедилар».
Бухорий ва Абу Довуд ривоят қилган.

Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Арофатдан қайтдилар. У зот икки тоғ орасига келганларида тушиб, таҳорат ушатдилар. Сўнгра таҳорат қилдилар-у, яхшилаб қилмадилар. Мен у зотга:
«Намоз», дедим.
«Намоз олдинда», дедилар ва уловга миндилар.
Қачонки Муздалифага келганларида тушиб, яхшилаб таҳорат қилдилар. Сўнгра намозга иқомат айтилди. У зот шомни ўқидилар. Кейин ҳар бир инсон туясини ўз жойига чўктирди. Сўнг хуфтонга иқомат айтилди. У зот уни ўқидилар. Иккисини орасида бирор нарса ўқимадилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Насаий

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳеч бир намозни вақтидан бошқада ўқиганларини кўрмадим. Аммо икки намоз: шом ва хуфтон (мустасно). Ўша куни бомдодни ҳам эртароқ ўқидилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд.

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Қузаҳ (тоғи)да туриб, тонг отдирдилар. Сўнг у зот:
«Бу Қузаҳдир. У туриш жойидир. Жамънинг – Муздалифанинг ҳаммаси туриш жойидир», дедилар».
Абу Довуд ва Имом Термизий ривоят қилишган.

Амр ибн Маймун розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Умар розияллоҳу анҳунинг бомдодни Жамъ (Муздалифа)да ўқиганларида ҳозир бўлдим. Сўнгра у:
«Мушриклар то қуёш чиқмагунча тушмас эдилар ва «Сабийр ёрит!» дер эдилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга хилоф қилдилар», деди.
Кейин  қуёш чиқишидан олдин (Муздалифадан) тушиб кетди».
Имом Бухорий ва Абу Довуд ривоят қилишган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио