Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

АРОФАТ БЎЛМАСА, ҲАЖ ҲАМ БЎЛМАЙДИ

Абдураҳмон ибн Яъмур ад-Дийлий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига у зот Арофатда турганларида бордим. Шунда Нажд аҳлидан бир гуруҳи келиб, бир кишига амр қилдилар ва у зотга:
«ҳаж қандоқ?» деб нидо қилди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам бир кишига амр қилдилар ва у:
«ҳаж! ҳаж Арофат кунидир. Ким жам қилиш кечасининг бомдод намозидан олдин келса, ҳажи тугал бўладир. Мино кунлари учдир. Ким икки кунда шошилса, унга гуноҳ йўқ. Ким кечга қолса, унга ҳам гуноҳ йўқ!» деб нидо қилди».
Сунан эгалари ривоят қилишган.

Урва ибн Музаррис ат-Тоий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига Муздалифада келдим ва:
«Эй Аллоҳнинг Расули! Той тоғидан келдим. Уловимни тугатдим. Ўзимни чарчатдим. Аллоҳга қасамки, бирорта ҳам қумтепани қўймай устида турдим. Менинг ҳажим ҳаж бўладими?» дедим.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким биз билан ушбу намозга етишган бўлса ва ундан олдин тундами наҳордами Арофатга келган бўлса, батаҳқиқ, ҳажи тугал ва фарзи адо бўлади», дедилар».
Сунан эгалари ривоят қилишган. Термизий саҳиҳ, деган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио