Амр ибн Шуаъйбдан, у отасидан, у бобоси розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Дуоларнинг яхшиси Арофат куни дуосидир», дедилар». Термизий ва Аҳмад ривоят қилишган.
Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Арофатда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг орқаларида мингашган эдим. У зот икки қўлларини кўтариб дуо қилдилар. Туялари юриб кетиб, тизгин тушиб кетди. У зот бир қўллари билан тизгинни олдилар ва иккинчи қўлларини кўтарган ҳолларида дуони давом этдирдилар». Насаий ривоят қилган.
|