Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

АРОФАТДА ЮРИШ ВА УНИНГ БАРЧАСИ ТУРИШ ЖОЙИДИР

Анас розияллоҳу анҳудан:
«У киши Минодан Арофатга кетиб турганда «Ушбу кунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга нима қилар эдинглар?» деб сўралди. Шунда у киши:
«Биздан ким таҳлил айтса, айтаверади. Унга инкор қилинмасди. Ким такбир айтса, айтаверарди. Унга инкор қилинмасди», деди».
Бухорий, Муслим ва Насаий ривоят қилишган.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мана бу ерда сўйдим. Минонинг ҳаммаси сўйиш жойидир. Бас, юкларингиз жойида сўйинг. Мана бу ерда туриш қилдим. Арофатнинг ҳаммаси туриш жойидир. Мана бу ерда туриш қилдим. Жамъ (Муздалифа)нинг ҳаммаси туриш жойидир», дедилар».
Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий.

Язийд ибн Шайбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Биз Арофатда, имомдан узоқ маконда турганимизда олдимизга Ибн Мирбаъ ал-Ансорий келди ва:
«Мен сизларга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг расулиман. У зот сизларга: «Ўзингизнинг белгили жойларингизда туринг, албатта, сизлар бобонгиз Иброҳимдан қолган мероснинг меросхўрисиз», демоқдалар», деди».
Сунан эгалари ривоят қилишган. Термизий ҳасан, деган.
 
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Қурайш ва унинг динига бўйсунадиганлар Муздалифада турар эдилар. Улар «Ал-ҳумса» деб номланардилар. Бошқа араблар эса Арофатда туришар эди. Ислом келганда Аллоҳ азза ва жалла Набийини Арофатга боришга ва ўша ерда туришга амр қилди. Бу (Аллоҳ) субҳонаҳунинг: «Сўнгра одамлар қайтиб тушган жойдан тушинглар» деганидир».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио