Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ҲАЙЗЛИ ВА НИФОСЛИ (АЁЛЛАР) ТАВОФДАН ЎЗГА ИБОДАТЛАРНИ ҚИЛАВЕРАДИ

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга чиқдик. ҳаждан бошқа нарсани зикр қилмас эдик. Сарифга келганимизда ҳайз кўриб қолдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олдимга кирганларида мен йиғлаётган эдим. У зот:
«Сени нима йиғлатмоқда?» дедилар.
«Аллоҳга қасамки, бу йил чиқмасам ҳам бўларкан», дедим.
«Эҳтимол, ҳайз кўргандирсан?» дедилар.
«ҳа», дедим.
«Бу нарса Аллоҳ одам қизларига битиб қўйган нарса. ҳожи нима қилса, шуни қилавер. Фақатгина пок бўлгунингча байтни тавоф қилма», дедилар.
Маккага келганимизда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларига: «Буни умра қилинг­лар», дедилар. Одамлар эҳромдан чиқдилар. Аммо ўзи билан қурбонлик олиб келганлар чиқмадилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам, Абу Бакр, Умар ва ўзига тўқлар билан бирга қурбонликлар бор эди. Сўнгра юриш вақти бўлганда яна эҳром боғладилар. Қурбонлик куни бўлганда пок бўлдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга амр қилдилар ва тавофи ифозани қилдим. Бизга мол гўшти келтирилди. Шунда мен:
«Бу нима?» дедим.
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аёллари номидан мол қурбонлик қилдилар», де­йишди.
ҳасба куни бўлганда:
«Эй Аллоҳнинг Расули! Одамлар ҳам ҳаж, ҳам умра билан қайтмоқдалар. Мен ҳаж билан қайтаманми?» дедим.
У зот Абдураҳмон ибн Абу Бакрга амр қилдилар. У мени туясига миндирди ва Танъиймга етиб бордик. Ўша ердан умрани ният қилиб эҳром боғладим. Бу одамлар қилган умранинг баробарига эди».
(Танъийм ҳалол ернинг ҳарамга энг яқин жойи­дир).
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио