Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ҚИРОН НИЯТ ҚИЛГАНГА БИР ТАВОФ ВА САЪЙ КИФОЯ

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«У киши: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қилганларидек қиламан. Мен сизларни шоҳид қилиб айтаманки, умрани вожиб қилдим», деди. Сўнгра чиқиб, Байдага етиб келди ва: «ҳаж билан умранинг шаъни бир хил. Сизларни гувоҳ қилиб айтаманки, мен ўз умрам билан бирга ҳажни ҳам вожиб қилдим», деди. Кейин Қудайддан сотиб олинган қурбонликларни ҳайдаб олди. У бирор нарсани сўймади ҳам, ўзига қилиши ҳаром бўлган нарсалардан бирортасини қилмади ҳам. Шунингдек, қурбон куни бўлмагунча сочини олдирмади ҳам, қисқартмади ҳам. Ўша куни у сўйди, соч олдирди ва биринчи тавофи ила ҳам умранинг, ҳам ҳажнинг тавофини адо қилдим, деб билди ҳамда «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундоқ қилганлар», деди».
Бухорий, Муслим ривоят қилишган.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам, у зотнинг саҳобалари ҳам Сафо билан Марва орасида фақат бир марта, биринчи тавофни қилдилар, холос».
Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий.

 Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Умрани ният қилиб «лаббайка» айтганлар Байт­ни, Сафо ва Марва орасини тавоф қилдилар ҳамда эҳромдан чиқдилар. Сўнгра Минодан қайтганларидан кейин бошқа тавоф қилдилар. Аммо ҳаж ва умрани жамлаганлар эса, бир тавоф қилдилар, холос».
Бухорий ривоят қилган.
 
Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишига «Сенинг Байт ва Сафо ҳамда Марва орасидаги тавофинг ҳажингга ва умрангга кифоя қилади», деганлар».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио