Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ТАВОФ ВА САЪЙДА ЗИКР ВА ДУО

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, байтнинг тавофи, Сафо ва Марванинг саъйи ва тош отиш Аллоҳ таолонинг зикри учун жорий қилингандир», дедилар».
Абу Довуд, Аҳмад ва Термизий ривоят қилишган.

Абдуллоҳ ибн Соиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг рукни яманий ва ҳажарнинг орасида: «Роббимиз, бизга яхшиликни бу дунёда ҳам, охиратда ҳам бергин ва бизни дўзах азобидан сақлагин» деяётганларини эшитдим.
Аҳмад, Абу Довуд ва ҳоким ривоят қилишган.

Имом Шофеъийнинг ривоятида:
«Эй Аллоҳнинг Расули! Байтни истилом қилган чоғимизда қандоқ деймиз?» дейилди.
«Бисмиллаҳи, валлоҳу акбар! Ийманан биллаҳи ва тасдийқон лима жаа, биҳи Муҳаммадун», денг­лар», дедилар».

Баззорнинг ривоятида:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳумма, инни аъузу бика минаш-шакки, ваш-ширки, ван-нифоқи, ваш-шиқоқи ва сууил ахлоқи», дер эдилар».

Ибн Можанинг ривоятида:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Яманий рукнига етмиш минг фаришта вакил қилинган.  Ким: «Аллоҳумма, инни асъалука ал-афва вал афията фиддуня вал охираҳ. Роббана, атина фиддунйа ҳасанатан ва фил ахироти ҳасанатан ва қина азабан-нар» деса, улар, омийн, дейдилар», дейилган.

Ибн Можанинг бошқа бир ривоятида:
«Ким байтни етти марта тавоф қилса ва «Субҳаналлоҳи вал ҳамдулиллаҳи ва ла илаҳа илаллоҳу валлоҳу акбар, вала ҳавла вала қуввата илла биллаҳи»дан бошқани гапирмаса, унинг ўнта ёмонлиги ўчирилади, унга ўнта ҳасанот ёзилади ва унинг даражаси ўнтага кўтарилади», дейилган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио