Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

САФО ВА МАРВА ОРАСИДАГИ САЪЙ

Осим розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Мен Анасга:
«Сафо билан Марва орасида саъй қилишни ёқтирмас эдингларми?» дедим.
«ҳа. Чунки у жоҳилиятнинг белгиларидан эди. Бу (ҳолат) Аллоҳ: «Албатта, Сафо ва Марва Аллоҳнинг (динининг) белгиларидандир, ким Байтуллоҳни ҳаж ёки умра қилса, икковлари ўртасида саъй қилиш гуноҳ эмас» (ояти)ни нозил қилгунича давом этди», деди».
Бухорий, Муслим ривоят қилишган.

Урва розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Мен Оишага:
«Менимча, бир киши Сафо билан Марва орасида саъй қилмаса зарар бўлмайди», дедим.
«Нима учун?» деди.
«Чунки Аллоҳ таоло: «Албатта, Сафо ва Марва Аллоҳнинг (динининг) белгиларидандир. Ким Байтуллоҳни ҳаж ёки умра қилса, икковлари ўртасида саъй қилиш гуноҳ эмас», деган, дедим.
«Сафо ва Марва орасида саъй қилмаган одамнинг ҳажини ҳам, умрасини ҳам Аллоҳ тугал қилмайди. Агар сен айтгандек бўлганида, икковлари ўртасида саъй қилмаса гуноҳ эмас, дейиларди. Нима учун ундоқ бўлганини биласанми? Ансорлар жоҳилиятда денгиз бўйидаги икки санамга атаб, талбия айтар эдилар. Улар Исоф ва Ноила деб аталар эди. Сўнгра келиб, Сафо ва Марва орасида саъй қилар эдилар. Кейин соч олдирар эдилар. Ислом келганда иккиси орасида худди жоҳилиятдаги каби саъй қилишни ёқтирмадилар. Шунда Аллоҳ азза ва жалла: «Албатта, Сафо ва Марва Аллоҳнинг (динининг) белгиларидандир» (ояти)ни нозил қилди. Бас, улар саъй қилдилар», деди».

Бошқа бир ривоятда:
«Эй акамнинг ўғли, қандоқ ҳам ёмон гап айтдинг! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саъй қилганлар ва мусулмонлар ҳам саъй қилдилар. Бас, суннат бўлиб қолди», дейилган.
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий.

Бухорийнинг лафзида:
«Албатта, бу ансорийлар тўғрисида нозил бўлган. Улар Исломдан олдин Манот Тоғияга ният қилиб талбия айтар эдилар. Улар унга Мушаллал олдида ибодат қилардилар. Ким унга атаб эҳром боғласа, Сафо ва Марва орасида саъй қилишни ўзига эп кўрмасди. Улар Исломга кирган чоғларида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан бу ҳақда сўрадилар. Шунда ушбу оят нозил бўлди.
Абу Бакр айтдики: «Мен ушбу оятни икки гуруҳ ҳақида нозил бўлганини эшитдим. Жоҳилият вақтида Сафо ва Марва орасида саъй қилишни ўзига эп кўрмаганлар ҳақида ва жоҳилиятда иккиси орасида саъй қилиб юриб, Исломда уни ўзига эп кўрмаганлар ҳақида», дейилган.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам етиб келиб, байтни етти марта тавоф қилдилар. Кейин мақомнинг ортида икки ракат намоз ўқидилар. Сўнг Сафо ва Марва орасида етти марта саъй қилдилар. Батаҳқиқ, сизларга Расулуллоҳда гўзал ўрнак бордир».

Бошқа ривоятда:
«У зот қачон Сафо ва Марва орасида саъй қилсалар, селхонанинг қорнидан саъй қилар эдилар», дейилган.
Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккага етиб келганларида байтни етти марта тавоф қилдилар ва: «Мақоми Иброҳимдан намозгоҳ тутинг» деб мақомнинг ортида намоз ўқидилар. Сўнгра ҳажарга бориб уни истилом қилдилар. Кейин «Аллоҳ бошлаган нарсадан бошлаймиз» деб, Сафодан бошладилар ва: «Албатта, Сафо ва Марва Аллоҳнинг (динининг) белгиларидандир» (ояти)ни қироат қилдилар».
Насаий ва Термизий ривоят қилишган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио