Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ҲАЖАР, ИККИ РУКН ВА МУЛТАЗАМНИ ИСТИЛОМ ҚИЛИШ

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«ҳажарул Асвад жаннатдан сутдан ҳам оқ бўлган ҳолида нозил бўлган. Уни бани одамнинг гуноҳлари қорайтирган», дедилар».

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳажар ҳақида:
«Аллоҳга қасамки, албатта, Аллоҳ уни қиёмат куни икки кўрар кўзи бор, нутқ қилар тили бор ҳолда чиқаради. У ўзини ким ҳақ ила истилом қилган бўлса, ўшанга гувоҳлик беради», дедилар».
Иккисини Термизий ривоят қилган.

Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«У киши ҳажарул Асваднинг олдига келиб уни ўпди ва: «Албатта, мен сенинг зарар ҳам, фойда ҳам бермайдиган бир тош эканингни яхши биламан, агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сени ўпганларини кўрмаганимда сени ўпмас эдим», деди».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг байт­дан фақат икки яманий рукндан бошқани истилом қилганларини кўрмадим».

Бошқа бир ривоятда:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам видолашув ҳажида туянинг устида тавоф қилдилар. У зот меҳжан ила рукнни истилом қилар эдилар», дейилган.

Яна бир ривоятда:
«Ҳар қачон рукнга келганларида қўлларидаги нарса ила ишора қилиб такбир айтар эдилар», дейилган.
 
Амр ибн Шуъайб розияллоҳу анҳудан, у  киши отасидан ривоят қилади:
«Абдуллоҳ билан бирга тавоф қилдим. У юриб бориб ҳажарни истилом қилди ва рукн билан эшикнинг ўртасида туриб кўксини, юзини, икки билаги ва кафтини мана бундоқ қилиб қўйди, деб кенг ёйиб кўрсатди. Кейин у: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундоқ қилганларини кўрдим», деди».
Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.

Абдураҳмон ибн Сафвон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Макка фатҳ қилинганда кийимларимни ки­йиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг нима қилишларига назар соламан, дедим. Юриб бориб у зотни кўрдим. У зот ва саҳобалари Каъбадан чиқишган ва Байтни эшикдан ҳотиймгача истилом қилишган экан. Улар юзларини Байт­га босиб туришган, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларнинг ўрталарида экан».
Абу Довуд ривоят қилган.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тавофнинг икки ракат намозида икки ихлос сурасини: «Қул йаа аййуҳал кафирун» ва «Қул ҳуваллоҳу аҳад»ни қироат қилдилар».
Термизий, Аҳмад ва Муслим ривоят қилишган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио