Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

БАЙТНИ ТАВОФ ҚИЛИШ

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккага етиб келган чоғларида энг аввал қилган ишлари таҳорат олиб байтни тавоф қилиш бўлди».
Имом Бухорий ривоят қилган.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон ҳаж ёки умрада дастлаб келишлари билан тавоф қилсалар, байтнинг уч тавофини тезлаб қилардилар. Кейин тўрт тавофни юриб қилардилар. Сўнгра икки ракат намоз ўқирдилар. Ундан кейин Сафо ва Марва ўртасида саъй қилар эдилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий.

Термизийнинг лафзида:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккага келганларида масжидга кирдилар, ҳажарни истилом қилдилар. Сўнгра унинг ўнг томонига қараб юриб кетдилар. Учта рамл қилдилар. Тўртта юриш қилдилар. Сўнг мақомга келиб: «Мақоми Иброҳимдан намозгоҳ тутинглар», дедилар ва икки ракат намоз ўқидилар. Мақом у зот билан байтнинг орасида турди. Сўнг ҳажарнинг олдига бориб уни истилом қилдилар. Кейин Сафога чиқиб: «Албатта, Сафо ва Марва Аллоҳнинг шиорларидандир» дедилар».

Бошқа бир ривоятда:
«Одатда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аввалги тавофни қилсалар уч марта лўккиллар ва тўрт марта юрар эдилар», дейилган.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у кишининг саҳобалари келдилар. Шунда мушриклар «ҳозир ҳузурингизга Ясрибнинг иситмаси тинкасини қуритган гуруҳ келади», дейишди.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга уч тавофни рамл қилишни ва икки рукн орасида юришни амр этдилар. У зотни уларга барча тавофни рамл қилишга амр этишдан фақатгина уларга раҳм қилганлари ман қилди, холос.

Бошқа бир ривоятда:
«Шунда мушриклар: «Анавилар сизлар иситма тинкасини қуритган деб ўйлаганларингизми?! Улар бундан ва бундан ҳам бақувват-ку!» дедилар» жумласини зиёда қилган.
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий.

 Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга ўзимнинг беморлигимдан шикоят қилдим. Шунда у зот:
«Одамлар ортидан минган ҳолингда тавоф қил», дедилар.
Бас, мен тавоф қилдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эса байтнинг ёнида «Ват-Тури ва китабим мастури» (ояти)ни қироат қилиб намоз ўқир эдилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Насаий.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио