Нофеъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Ибн Умар қачон Маккага келса, албатта, Зи Тувода тунаб қолар ва тонг отдирганидан кейин ғусл қилиб, наҳорда Маккага кирар эди».
Бошқа бир ривоятда: «Қачон Маккадан қайтса, Зи Туводан ўтар ва у ерда то тонг отгунча тунаб қоларди ва Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундоқ қилганларини зикр қилар эди», дейилган.
Яна бир ривоятда: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг намозгоҳлари ўша ерда бино қилинган масжиднинг пастида, нотекис тепаликда эди» жумласи зиёда қилинган. Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Насаий.
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Кадодан, Батҳодаги юқори довондан кирдилар ва пастдаги довондан чиқдилар». Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий.
|