Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ҲАЖНИНГ УМРАГА КИРИТИШ

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга видолашув ҳажига чиқдик. У зот: «Ким ҳаж ва умрани ният қилишни хоҳласа, ўшани қилсин. Ким ҳажни ният қилмоқчи бўлса, ўшани қилсин. Ким умрани ният қилмоқчи бўлса, ўшани қилсин», дедилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳажни ният қилиб талбия айтдилар. Баъзи одамлар у зотга ўхшаш ният қилиб талбия айтишди. Баъзи одамлар иккисини ният қилиб талбия айтишди. Баъзи одамлар умрани ният қилиб талбия айтишди. Мен умрани ният қилиб талбия айтганлар ичида эдим. Сўнг Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким ўзи билан қурбонлик келтирган бўлса, ҳаж ва умрани ният қилиб, талбия айтсин. Сўнгра уларнинг иккисидан баробар эҳромдан чиқмагунча эҳромдан чиқмайди», дедилар.
Маккага келдим. Мен ҳайз кўрган ҳолда эдим. Байтни тавоф қилмадим. Сафо ва Марва орасида саъй ҳам қилмадим. Бу ҳақда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга шикоят қилдим. У зот:
«Сочингни ёзиб, тараб ол. ҳажни ният қил. Умрани қўй», дедилар.
Ўшандоқ қилдим. ҳажни тугатганимиздан сўнг Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам мени Абдурраҳмон ибн Абу Бакр билан бирга Танъиймга юбордилар ва мен умра қилдим. У зот:
«Сенинг умрангнинг макони шудир», дедилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Насаий.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио